Жарасул Абдураимов Ўш вилояти раҳбари этиб тайинланди

Жарасул Абдураимов Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда бугун, 19-октябр куни Ўш вилояти ваколатхонаси матбуот хизмати маълум қилди. Янги раҳбар бугун меҳнат жамоасига таништирилди. Бунгача Байиш Юсупов вилоятни бошқарган эди.